АҚШда тўрт кундан бери 1000 дан ортиқ ўлим қайд этилмоқда

АҚШда тўрт кундан бери 1000 дан ортиқ ўлим қайд этилмоқда

24 июль, жума куни АҚШда кетма-кет тўртинчи кун давомида COVID-19 ташхиси қўйилган 1000 дан бемор ўлими қайд этилди.

Жума куни яна 1019 ўлим тасдиқланди. Бу пайшанба кунги 1140, чоршанба кунги 1313 ва сешанба кунги 1114 дан бироз камроқ. 

Жон Хопкинс университети маълумотларига кўра, ўтган куни АҚШда коронавирусга чалинганлар сони камида 70 мингга кўпайиб, умумий 4,1 миллиондан ошди.

Бу рақамларнинг катта қисми Аризона, Флорида, Калифорния ва Техасдаги инфектсияларнинг кўпайиши билан боғлиқ.

Сўнгги тўрт ҳафта ичида Аризона, Флорида, Калифорния ҳамда Техас штатлари коронавируснинг мамлакатдаги асосий ўчоқларига айланди.