АҚШда янги iPhoneʼлар атиги 25 доллардан сотиляпти

АҚШда янги iPhoneʼлар атиги 25 доллардан сотиляпти

Apple кеча – 15 апрелда янги авлод iPhone SE смартфонини расман намойиш этди. Мазкур ихчам смартфон тақдимоти олдидан дунё бўйлаб бошқа iPhoneʼлар арзонлашаётган эди.

Лекин АҚШдаги йирик Straight Talk уяли алоқа оператори эълон қилган акция ҳаммасидан ошиб тушди. Бу оператор яп-янги iPhone 6s смартфонларини атиги 25 доллардан сотувга қўйди!

 

“Бир балоси бўлмаса...” деган гап дарров хаёлингизга келди, тўғрими? Лекин мазкур акциянинг биттагина “бало”си бор – фақат шу оператор хизматларидан фойдаланиш. Straight Talk бунда бирор қиммат тарифга уланишни шарт қилиб ҳам қўйган эмас. Қойилмисиз?

Операторнинг таъкидлашича, акция доирасида 25 доллардан сотиладиган iPhone 6sʼлар сони чекланган. Мазкур смартфоннинг ҳақиқий нархи эса АҚШда 99 – 149 доллар орасида.