АҚШдаги намойишларда камида 11 киши ҳалок бўлди

АҚШдаги намойишларда камида 11 киши ҳалок бўлди

АҚШдаги намойишларда камида 11 киши ҳалок бўлди

 

АҚШдаги намойишлар чоғида камида 11 киши ҳалок бўлди. Уларнинг аксарияти афро-америкаликлар эди, деб ёзмоқда AP.

Фожиавий ҳолатлар Чикаго, Детройт, Индианаполис, Омаха, Сент-Луис, Давенпорт, Окленд, Миннеаполис ҳамда Луисвиллда қайд этилган.

Жароҳатланганларнинг аниқ миқдори ҳали маълум эмас.

Афро-америкалик Жорж Флойднинг ўлими Америка Қўшма Штатларида бир неча кундан бери норозилик намойишларига сабаб бўлди. Ҳозирда Американинг 40 дан ортиқ шаҳарларида комендантлик соати, 3 та шаҳарда фавқулодда вазият режими жорий қилинган. Мамлакатнинг 15 штати ҳамда Вашингтонда қарийб 5 минг Миллий гвардия ходимлари ҳаракатланмоқда.