АҚШнинг Афғонистон пойтахтидаги элчихонасида наркотиклар сақлагани ва истеъмол қилгани учун 6 киши лавозимидан четлатилди. Бу ҳақда Давлат департаменти вакилига таяниб, AP маълум қилди.
Унинг айтишича, ходимлар қонунга хилоф ҳаракатлар ҳақидаги маълумот текширилгандан кейин бўшатилган. Бироқ амалдор ушбу терговга нима олиб келгани ҳақидаги маълумотни тақдим этишни истамаган.
Таъкидланишича, бундай қонунбузарликлар "АҚШнинг Афғонистонда гиёҳвандфурушликка қарши кўп йиллик саъй-ҳаракатлари ҳисобга олинса, айниқса хавотирли тус олади".