Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШнинг собиқ Мудофаа вазири дунёга энг катта хавф солаётган мамлакатни айтди
4.09.2019 13:35,  
133

АҚШ Мудофаа вазирлигининг собиқ раҳбари Джеймс Мэттис дунёга энг катта хавф  солаётган мамлакат деб Покистонни айтди. Сабаб – Покистонда жамиятнинг кескин радикаллашуви ҳамда ушбу мамлакатда ядровий қурол миқдорини ошириб бораётгани, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Сешанба куни АҚШда Мэттиснинг янги китоби сотувга чиқди. Call Sign Chaos: Learning to Lead – номли китобда Пентагон собиқ раҳбари қуйидаги сўзларни ёзган: “Иш фаолиятим давомида менга дуч келган мамлакатлар орасида энг хавфлиси Покистон, деб ҳисоблайман”.     

“Покистон ҳарбийлари ҳам буни яхши билишади. Агар сиз радикал нуқтаи назар кучайиб бораётган жамиятга дунёда энг  тез ортиб бораётган ядровий куч-қудратни қўшсангиз – мен нима учун Покистонни энг хавфли мамлакат деганимни тушунасиз. Шунинг учун ҳам бугун биз бутун диққатимизни ядровий қурол назоратига ва унинг тарқалмасилигига қаратишимиз керак. Бугун айнан мана шу энг катта муаммо бўлмоқда”, - деди Мэттис матбуот анжуманида.

Маълумот учун, Жеймс Мэттис – бир неча йил давомида Пентагон раҳбари лавозимида ишлаб келган. У 2018 йил охирида Дональд Трампнинг Суриядан қўшинларини олиб чиқиш ҳақидаги қароридан норози бўлиб истеъфога чиққан эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан