Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Атамбоевнинг адвокати Рамзан Қодировни судга гувоҳ сифатида чақиришни сўради
22.01.2020 19:19,  
990

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев ҳимоячиси Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировни судга гувоҳ сифатида чақиришни сўради деб хабар қилмоқда РИА Новости.

"Шомил Отахоновнинг кўрсатмалари туфайли биз гувоҳ сифатида Рамзан Қодировни сўроқ қилишни сўрадик", - деди Атамбоевнинг адвокати Сергей Слесарев.

Адвокатнинг сўзларига кўра, собиқ бош вазир ўринбосари Отахонов Атамбоев Қодировга қўнғироқ қилган деб кўрсатма берган. Суҳбат чоғида Чеченистон раҳбари Батукаевнинг озод қилиниши эвазига Қирғизистонга давлат хавфсизлик хизматининг собиқ раҳбари Жаниш Бакиевни экстрадиция қилинишига ёрдам беришга ваъда берган. Мамлакатда Бакиев кўплаб жиноятлар учун сиртдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

"Тергов ушбу маълумотни текшириши керак", деди Слесарев.

Бироқ суд раиси адвокатнинг илтомосини рад этган.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан