Австрия карантин режимини юмшатмоқда

Австрия карантин режимини юмшатмоқда

Австрия Бош вазири Себастиан Курз коронавирусга қарши кураш доирасида киритилган карантин режимини юмшатишини эълон қилди.

15 майдан бошлаб мамлакатдаги босқичма босқич ресторан ва кафелар очилади шунингдек таълим ва ибодат учун ҳам киритилган чекловлар олиб ташланади.

Курз Австрия нормал ҳаётга бошқа мамлакатлардан кўра бирмунча тезроқ яқинлашаётганлигини билдирди. Бош вазир карантин режими юмшагани билан барча ерларда маска билан юриш мажбурий бўлиб қолишини ҳам айтиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, Австрия коронавирус тарқалишига қарши карантин режимини жорий қилган илк мамлакатлардан бири эди. Тахминан бир ярим ой аввал мамлакатдаги барча ерлар беркилган.