Бағдоддаги АҚШ элчихонаси ҳудудига ракета отилди

Бағдоддаги АҚШ элчихонаси ҳудудига ракета отилди

Фото: AP

Бағдоддаги “яшил ҳудуд” таркибига киритилган АҚШ элчихонаси ҳудуди ракетадан ўққа тутилди. Бу ҳақда БААнинг Ал Арабия телеканали хабар бермоқда.

Бағдоддаги АҚШ элчихонаси яқинига ракета отилганлигини, AFP’нинг америкалик ҳарбийлар орасидаги манбаси ҳам тасдиқлади.

Қурбонлар ёки жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумот мавжуд эмас.

Отилган ракеталар “Катюша” русумида бўлган. Al Hadath агентлигининг ёзишича, ракета отилишидан кейин “яшил ҳудуд”да сиреналар ёқилган ва ҳарбий вертолётлар Бағдод осмонига кўтарилган.

Ракеталар АҚШ бошчилигидаги ҳарбий коалиция базасига отилган. База АҚШ элчихонаси яқинида жойлашган.

Январ ойида Ироқ пойтахтининг яшил ҳудуди бир неча бор бомбардимон қилинди.

Янги йилнинг бошида АҚШ томонидан эронлик генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилиши воқеасида ҳам Бағдоддаги АҚШ элчихонасига ҳужум қилинганлиги сабаб сифатида кўрсатилган эди.