Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Барак Обамани ўлдирмоқчи бўлган ўзбекистонликлар узоқ муддатга қамалди
27.09.2019 17:45,  
1313

Бруклин суди АҚШ собиқ президенти Барак Обамани ўлдирмоқчи бўлган ўзбекистонликларга нисбатан ҳукм чиқарди.

Aйбловни 31 ёшли Дилҳаёт Қосимов ҳам тан олган. Гуруҳни молиялаштирган Қосимовни 30 йилгача қамоқ жазоси кутмоқда. Айблов хулосасида ундан ташқари яна уч киши террорчи гуруҳга ёрдам берганлиги кўрсатилган.

«Ҳакамлар ҳайъатига кўра, Қосимов хорижлик жангариларни Сурияга жиҳодга боришларида йўл харажатларини молиялаштирувчи фитнанинг бир қисми бўлган», дейди прокурор Ричард Донохю.

Расмий вакиллар Афрор Саидаҳметов, Абдурасул Жўрабоев ва Аброр Ҳабибовлар аввал Туркияга бориб, у ердан Сурияга ўтиб кетишни режалаштирган.

Уларнинг ҳар бирига айблов эълон қилинган. Барча иштирокчилар қўйилган айбларга тўлиқ иқрор бўлган ва 15 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Аброр Ҳабибов ва яна икки қолган аъзолар ҳукм чиқишини кутмоқда.

Прокурорларга кўра, Қосимов Ҳабибовга Жўрабоев ва Саидаҳметовни Сурияга юборишда молиявий кўмак берган.

Маълумотларга кўра, жиноятчилар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар эътиборига 2014 йил августида ИШИД манфаатига ишлайдиган сайтда ўзбек тилида қўйган хабарлар сабабли тушган. Хабарда улар агар ИШИД томонидан буйруқ берилса, собиқ президент Барак Обамани ўлдириш билан таҳдид қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан