Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Беларусда 301 нафар тиббиёт ходими коронавирус юқтириб олди
11.04.2020 22:53,  
608

Белорусда 301 соғлиқни сақлаш мутахассисларида Covid-19 коронавирус инфекцияси лабораторияда аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Владимир Караник брифингда маълум қилди, деб хабар беради РБК. 

Унинг сўзларига кўра, шифокорларнинг аксарияти Минскда, шунингдек, Минск ва Витебск вилоятларида юқтиришган ва бошқа вилоятларда инфекциянинг алоҳида ҳолатлари кузатилган. Кўпчилик шифокорларда касаллик симптомларсиз ўтиб кетади, уларнинг ҳеч бири механик шамоллатиш мосламаларига уланмаган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, Беларусда коронавирус пандемияси бошлангандан бери 2226 та Covid-19 ҳолати қайд этилган, улардан 245 таси охирги суткада. 172 киши тузалди, 23 киши вафот этди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) нинг республикадаги ваколатхонаси раҳбари Белорусда ҳолатлар кескин ошиши мумкинлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, Беларус «коронавирус тарқалиши эволюциясида янги босқичга кирмоқда». У расмийларни инфекция тарқалишини камайтириш учун қўшимча чоралар кўришга чақирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан