Белорусда ҳокимиятни эгаллаб олиш бўйича жиноий иш очилди

Белорусда ҳокимиятни эгаллаб олиш бўйича жиноий иш очилди

Фото: Sputnik / Виктор Толочко

Белорусда мамлакат Жиноят кодексининг 361-моддаси бўйича мухолифат томонидан ташкил этилган Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ҳокимиятни эгаллаб олиши бўйича жиноий иш қўзғатилди, деб хабар бермоқда Спутник Беларусь. 

Мухолифатнинг янги сиёсий органи икки кун аввал тузилган эди. 

"Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ташкил этилиши ва фаолияти давлат ҳокимиятини эгаллаб олишга, шунингдек Беларус Республикасининг миллий хавфсизлигига зарар этказишга қаратилган", деди мамлакат бош прокурори Александр Конюк.

Белорус Жиноят кодексининг 361-моддасида "Беларус миллий хавфсизлигига зарар етказишга қаратилган ҳаракатларга чақирув" 2 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони назарда тутади.

18 август куни Белорусда мухолифат мувофиқлаштирувчи кенгаши тузилди. Амалдаги президент Александр Лукашенко дарҳол кенгашни ҳокимиятни эгаллаб олишга уринишда айблади.

Кенгаш раиси ва президиуми ҳали сайланмаган.

Кенгаш фаолиятининг ягона мақсади янги президент сайловлари ва ҳокимиятнинг тинч ёъл билан топширишидир. У сиёсий мақсадларни, шунингдек, ҳокимиятни қўлга киритиш мақсадларини ҳам қўймайди, дейилган эди ушбу кенгашнинг биринчи матбуот анжуманида.