Бир сўм бўлса ҳам тадбиркорнинг пули қоплаб берилади – Жамшид Қўчқоров (видео)

Бир сўм бўлса ҳам тадбиркорнинг пули қоплаб берилади – Жамшид Қўчқоров (видео)

Жамшид Қўчқоров Фото: Халқаро пресс-клуб

Бугун Халқаро пресс-клубда Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров, Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодманов, Молия вазири Тимур Ишметов, Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов ва Тошкент бош имом-хатиби Нуриддин Холиқназаров иштирокида сессия бўлиб ўтди.

Фото: Халқаро пресс-клуб

Унда Бош вазир ўринбосари, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров фондга бугунги кунгача 600 миллиард сўмга яқин ҳомийлик маблағлари келиб тушганини таъкидлади.

Шунингдек, Бош вазир ўринбосари қуйидагиларни маълум қилди:

“Давлат ўзининг вазифасини тадбиркорга юкламоқчи эмас. Бир сўм бўлса, бир сўм қоплаб беради.

Буни қандай бажаради: жумладан, солиқни қисқартириши, банк хизматларидан имкониятлар ва электр энергияни арзонлаштириб беради. Бундан шубҳа бўлиши мумкин эмас.

Бир сўм бўлса ҳам тадбиркорнинг пули давлатда қолиб кетмайди. Бу борада биз ҳар куни изланишдамиз.

Камбағалликни камайтириш борасидаги ҳаракатларимиз бир кун ҳам тўхтагани йўқ. Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликдаги ишларимиз ҳам давом этмоқда. Масалан, ночор оилаларни аниқлаш давом этмоқда ва иқтисодий имкониятларимиз инобатга олинган ҳолда уларга кўмаклашиш ишлари ҳақида ўйламоқдамиз“, — деди Жамшид Қўчқоров.