Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Блогер кутубхона қураман деб балога қолмоқда (видео)
16.10.2019 14:52,  
421

Дима Қаюм тахаллуси билан машҳур риштонлик блогер ва тадбиркор Дилшод Болтабоевга нисбатан босим бўлгани айтилмоқда. Бу ҳақда блогернинг ўзи тасдиқлади.

Кеча Риштон туманининг бузилган бозори ҳудудида тадбиркорнинг олдига бир гуруҳ аёллар келиб, “Бозор бузилишига сен айбдорсан”, “Бу ерга кутубхона қурмайсан” дейишди.

Унга тегишли телефонни ерга улоқтириб, ойнасини синдиришди.

Риштон тумани туман ҳокимининг тегишли қарори билан тадбиркорга янги лойиҳа бўйича енгил конструкцияли кутубхона биноси учун катта йўл бўйидаги аҳоли гавжум жойдан 56 м.кв. ер майдони ажратилган.

"Кутубхонани қуриш учун барча ҳужжатлар тайёр. Қаерга қурилиши ҳали аниқ бўлмаяпти. Шу сабаб кутубхона қурилиши орқага суриляпти", дейди блогер.

13 октябр куни Халқ шоири ва сенатор Иқбол Мирзо Риштонга келиб, бўлажак кутубхонанинг биринчи ғиштини ўз қўли билан жойлаштирганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан