Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Риштонлик блогер Дима Қаюм кутубхонаси учун ҳокимиятдан жой ажратилди
24.09.2019 12:33,  
453

Дима Қаюм тахаллуси билан танилган, асл касби тадбиркор бўлган Дилшод Болтабоевнинг Риштон туманидаги янгидан қурилаётган бозор ҳудудида халқ кутубхонаси ва бук-кафе қуриш учун ер ажратиш тўғрисидаги мурожаати туман ҳокимлиги томонидан маъқулланди. Бу ҳақда блогернинг ўзидан маълумот олдик.

Дима Қаюмнинг илтимоси туман ҳокимининг тегишли қарори билан қаноатлантирилиб, янги лойиҳа бўйича енгил конструкцияли кутубхона биноси учун катта йўл бўйидаги аҳоли гавжум жойдан 56 м.кв. ер майдони ажратилди.

Дима Қаюм уни қўллаб-қувватлаган барча юртдошларимизга, жумладан, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига миннатдорлигини изҳор қилди.

Тез кунларда Рошидоний номидаги халқ кутубхонаси ва "Ўқитувчи" бренди остидаги китоб дўконини ўзида бирлаштирган янги лойиҳа қурилишига старт берилади.

Дима Қаюм ташаббуси билан 2017 йил 21 октябрь куни Риштон тумани бозорида халқ кутубхонаси ташкил этилган эди. Дилшод Болтабоев ижтимоий тармоқларда бозор ҳудудида кутубхона ташкил этиш мақсади борлигини, бунинг учун унга босма китоблар юбориш мумкинлигини эълон қилганди.

Дастлаб деҳқон бозори ҳудудида 300 дан ортиқ китобни жамлаган “Рошидоний” номидаги халқ кутубхонаси кичикроқ китоб жавондан иборат бўлган. Кейинчалик китобсевар юртдошларимизнинг кўмаги билан тадбиркор бозор ҳудудидаги ўзига тегишли 12 кв метр жойда усти ёпиқ енгил типдаги бино қуриб, кутубхонани шу ерга кўчирган.

2018 йилнинг апрель ойида Риштон бозорқўми халқ кутубхонасини бузишга буйруқ бериши ортидан тадбиркор Дима Қаюм президентдан ёрдам сўраб видеомурожаат қилган ва зиё маскани бузилмай қолган эди.

2019 йил май ойида Шавкат Мирзиёевнинг Фарғонага ташрифи ортидан Риштон шаҳрини реконстукция қилиш режаси асосида Риштон тумани деҳқон бозори бузилган.

“Рошидоний” халқ кутубхонаси ҳам Риштон марказидаги хонадонлардан бирига вақтинчалик кўчирилган эди. Кутубхона ҳозирда шу ерда фаолият кўрсатмоқда.

Дилшод Болтабоевнинг айтишича, ҳозирда кутубхонадаги китоблар сони 3500 дан ошган, Риштон ва Олтиариқ туманидан келаётган китобхонлар сони 1000 кишидан ортиқ.

Халқ кутубхонасининг жонкуяри Дилшодбек ҳудуднинг ўзида хизмат қилиш билан кифояланмай, Республикамизнинг узоқ Сўх, Шоҳимардон, Бойсун, Мачай, Мўйноқ ҳудудлари, шунингдек Қирғизистоннинг Ўш, Тожикистоннинг Исфара шаҳрига 300 дан ортиқ китобларни олиб бориб, мактабларга тарқатиб келди.

Дилшод Болтабоев Республикамизда халқ кутубхоналари ташкил этишнинг ташаббускори ҳисобланади. Риштондан сўнг мамлакатимизнинг жуда кўп жойларида халқ кутубхоналари ташкил этилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан