БМТ дунё мамлакатларида болалик нечи ёшдан тугашини маълум қилди

БМТ дунё мамлакатларида болалик нечи ёшдан тугашини маълум қилди

Бирлашган Миллатлар ташкилотининг “Болаларни асранг” фонди “Болалик қачон тугайди?” номли умумжаҳон рейтингини эълон қилди.

Ундай айтилишига кўра, “Болалик тугаши” деганда болаликнинг - ўлим, эрта ишлашни бошлаш, эрта турмушга чиқиш ёки ҳомиладор бўлиш каби қийинчиликлар бошланиш ҳолатлари тушунилади.

2019 йилнинг “Болалик қачон тугайди” номли рейтингида Ўзбекистон 72 ўринни эгаллаган ва 887 балл олган. Бу ўтган йилган нисбатан 98 балл юқори дегани. Ўзбекистонда болалар соғлигини яхшилаш ва уларни эрта ўлимдан асраб қолиш анча яхшиланган.

Балллар қандай ҳисобланади? Ҳар бир мамлакат жамлаган бали 1000 сонидан айирилганда, ушбу мамлкатда болаликни вақтидан олдин йўқотган болалар сони келиб чиқади. Демак Ўзбекистонда (шартли равишда) 113 нафар болакай болалик билан барвақт хайрлашишга мажбур бўлмоқда.

Дунёнинг қолган 176 мамлакати билан солиштирганда буни ўртача кўрсатгич дейиш мумкин.  Хусусан, қўшни мамлакатлар Россия - 38, Қозоғистон – 40, Украина – 42, Туркманистон – 67, Тожикистон – 90 ва Қирғизистон – 94 ўринларни эгаллашган.

Рейтингда энг юқори балл жамлаган мамлакатлар эса – Сингапур, Швеция, Финландия, Норвегия, Словения, Германия, Ирландия, Италия, Южная Корея ва Белгия. Рейтингнинг энг пастида Африка республикалари.

Унда айтилишига кўра бутун дунё бўйича сўнгги 20 йил ичида болалар ҳаёти сифати анча яхшиланган.

Дунёда “Бахтли болалик” кўрсатгичлари яхшиланмоқда

БМТ ҳисоботига кўра, дунё миқёсида бугунги кунда (2000 йилга қараганда):   5 ёшгача бўлган болалар орасида ўлимлар сони 50 фоизга, вояга етмаганларни ишлатиш ҳолатлари  40 фоизга, қотиллик қубонига айланган болалар сони 17 фоизга, 15 ёшгача турмушга чиқиш ҳолатлари 25 фоизга камайган.  

Ва шу билан бирга бутун дунёда тўйиб овқат ейдиган болалар сони сони - 33%га, мактабда таълим олаётган болалар сони - 12 фоизга  тиббий ёрдам кўрсатилаётган болалар сони  - 35 фоизга кўпайган.  

Ҳисоботга кўра, халқаро ташкилотлар ва маҳаллий ҳукумат кўмагида болалар ҳаёти сифатини яхшилаш айниқса Ҳиндистон, Бангладеш, Эфиопия, Мексика, Филлипин, Афғонистон ва Колумбияда муваффақ бўлинган.

1