Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ишбилармонлик фаоллиги индекси: Қорақалпоғистон Республикасида энг юқори ўсиш қайд этилди
30.04.2023 23:44,  
27

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) жорий йил март ойида 1042 бирликни ташкил этиб, февраль ойига нисбатан 4,2 фоизга ошган. Шу билан бирга, ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ҳам 11 фоизлик ўсиш қайд этилди.

Ишбилармонлик фаоллиги индекси қуйидаги компонентлар ўзгаришларига боғлиқ бўлган:

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги опреациялар сони 6,3 фоизга ошган;
  • фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 1,0 фоизга камайган;
  • товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 6,6 фоизга ошган;
  • товар белгилари бўйича компонент 14,7 фоизга камайган.

Март ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси 6 та ҳудудда ўтган февраль ойига нисбатан ўсган. Қорақалпоғистон Республикаси – 28,1 фоиз, Жиззах – 16,3 фоиз, Сурхондарё – 7,7 фоиз, Сирдарё – 6,8 фоиз, Хоразм – 6,0 фоиз вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида – 3,9 фоиз ўсиш кузатилган.

Шу билан бирга ушбу кўрсаткич 8 та ҳудудда – Наманган (- 7,6 фоиз), Тошкент (- 6,4 фоиз), Фарғона (- 6,4 фоиз) ва Бухоро (- 4,2 фоиз) вилоятларида камайган. 

Банклараро тўлов операциялари сони 5 654,7 минг тани ташкил этди ва 2023 йилнинг февраль ойига нисбатан 333,9 минг транзакцияга ошган.

Республиканинг 12 та ҳудудида юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан ошган. Хусусан, сезиларли даражадаги ўсиш Тошкент (8,2 фоиз), Хоразм (8,0 фоиз), Фарғона (7,3 фоиз), Бухоро (6, фоиз) ва Сурхондарё (6,5 фоиз) вилоятларида кузатилган. 

ИФИнинг биржа компоненти 1,0657 бирликни ташкил этди. Бу ушбу компонентнинг ўтган ойга нисбатан 6,6 фоизга ошганлигини англатиб, битимлар сонининг 8,6 фоизга, ҳар бир битим бўйича сотиб олинган товарлар ўртача ҳажмининг 4,6 фоизга ошганлиги билан изоҳланади.

Республика товар-хом ашё биржасида товарлар савдоси умумий айланмаси ҳажми 2023 йил март ойида 7 173,8 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 10,4 фоизга ошган. Фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича компонент 2023 йил март ойида 0,9901 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 1,0 фоизга камайганлигини кўриш мумкин. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ҳам сезиларли даражада – 10,0 фоизга камайган.

Барча турдаги фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони февраль ойига (520 596 бирлик) нисбатан 7 924 тага камайиб, 512 672 бирликни ташкил этган. Таҳлиллар йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони 32 тага камайганини кўрсатди.

Савдо белгилари муҳофазаси бўйича бизнес фаоллиги индекси 0,8532 бирликни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич 2023 йилнинг февраль ойига нисбатан 14,7 фоизга камайган. Жорий йилнинг март ойида юридик шахслар томонидан 215 та товар белгиси ва товар номлари рўйхатга олинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан