Боксчиларга президент совғалари топширилди (фото)

Боксчиларга президент совғалари топширилди (фото)

Екатеринбургда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида биринчиликни қўлга киритиб қайтган боксчиларга президент совғалари топширилди, деб хабар қилмоқда бокс федерацияси.

30 сентябрь куни "Олимпия шон-шуҳрати" музейида боксчиларимизни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда жаҳон чемпионати қаҳрамонларига "Президент совғаси" - автомобиллар тақдим этилди.
Хусусан, Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган Шаҳобиддин Зоиров, Миразизбек Мирзаҳалилов ва Баҳодир Жалоловларга "Трекер" автомобили, кумуш ва бронза медали соҳиблари Дилшодбек Рўзметов ва Бобоусмон Батуровларга "Жентра" автомобиллари калити топширилди.
Шунингдек, терма жамоамизнинг муваффақиятида ўз ҳиссасини қўшган мураббийларга ҳам пул мукофотлари тақдим этилди.

Тадбирда шунингдек Бокс федерацияси раҳбарияти сўзга чиқишди.