Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бозор
15.08.2022 11:30,  
79

Бозор иштирокчилари товар ва хизматларни пул воситасида айирбошлаш юзасидан муносабатларга киришадилар. Бозорда товарлар билан олди-сотди муносабатлари товар ишлаб чиқариш, товар айирбошлаш ва пул муомаласи қонунларига биноан амалга оширилади.

Бозор иштирокчилари сотувчи ҳамда харидор мақомига эга бўладилар. Бозорда 2 жараён амалга ошади: бири — товарларни сотиш, бунда товар пулга алмашади, яъни Товар — Пул;

Ўқинг, қизиқ: Автаркия

иккинчиси — товарни харид қилиш, пулни товарга айирбошлаш, яъни Пул — Товар. Aйирбошлаш ихтиёрий ва эркин шаклланган нархларда олиб борилади.

Ўқинг, қизиқ: Авизо

2) Савдо-сотиқ қилинадиган муайян жой, майдон. Бозорлар қадимий Рим ва Юнонистоннинг Милет, Пергам ва бошқа шаҳарларида тўғри тўртбурчакли майдонда 3 ёки 4 томони қатор устунли савдо расталари ва омборлар, ибодатхоналар, устахоналар ва бошқалардан иборат бўлган. Бозор майдонлари шаҳар мажмуа (агора, форум)ларининг бир қисми ҳисобланган.

Ўқинг, қизиқ: Баланс

Ҳар бир мамлакат бозорларининг меъморлиги ва қурилиши иқлим шароити, иқтисоди, географик ўрни ва савдо соҳасидаги анъаналар билан боғлиқ бўлган. Ўрта Ер денгизи ҳавзасида қадимда очиқ майдонларда, Шарқда эса усти ёпиқ бозорлар ривожланган ("суқ", "асвок", "чорсу"; Туркия ва Эронда "хон", "бедистон" номи билан юритилган).

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан