Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Brexit амалга ошди, лекин ҳаммаси тугамади — Британия ЕИ билан очиқ музокараларни бошлади
3.02.2020 21:16,  
216

31 январ расман Брекзит амалга ошганидан кейин Европа Иттифоқи ва Буюк Британия ўртасида савдо музокараларини бошланди.

Брекзит бўйича ЕИнинг бош музокарачиси Мишел Барненинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи Буюк Британия билан кенг қамровли савдо битими имзолашга тайёр, бироқ олдиндан солиқ, давлат субсидиялари ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларида олдиндан ҳеч қандай шартлар қўйилмаслик шарти билан. Шунингдек, ЕИ Британия сувларида балиқ овлаш ҳуқуқи сақланиб қолишини хоҳлайди.

Музокараларда Европа Иттифоқининг позицияси Брекзитгача бўлган статус-квони сақлаб қолиш саналади. Бунга жавобан бош вазири Борис Жонсон очиқдан очиқ Буюк Британия Европа қонунларини қабул қилмаслигини маълум қилди. Аммо у ЕИ билан Канада модели бўйича келишувларга рози, аксинча бўлса ЕИ “Туманли албион” билан умуман келиша олмайди.

Ушбу янгиликдан кейин фунт стерлинг 1%га арзонлади.

Bloomberg’нинг таъкидлашича, Буюк Британия иқтисодиётига бўлган ишонч декабр ойида Брекзитда ҳал қилувчи овоз бергандан кейин бошланган. Январ ойида харидлар бўйича бошқарув индекси 2019 йил апрел ойидан бери энг юқори даражага кўтарилди. Янги буюртмалар ва саноат тармоғида бандлик кўрсаткичлари тикланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан