Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Британияда 13 майдан карантин чекловлари юмшатилади
11.05.2020 16:53,  
93

Коронавирус туфайли жорий этилган чекловларнинг юмаштилиши Буюк Британияда 13 майдан бошланади. Бу ҳақда The Guardian нашри мамлакат бош вазири Борис Жонсонга таяниб хабар бермоқда

Чоршанба кунидан бошлаб одамлар кунига бир мартадан кўпроқ кўчада спорт билан шуғулланишлари мумкин. Бундан ташқари, британияликларга кўчада икки кишидан ортиқ бўлмаган одам билан учрашишга рухсат берилади.

Бош вазир, шунингдек уйдан ишлай олмайдиганлар, масалан, қурилишда ишлайдиганлар ишга қайтишлари мумкинлигини маълум қилди. Бироқ, улар жамоат транспортидан фойдаланмасликка ва бошқа одамлар билан масофа сақлашга ҳаракат қилишлари керак.

Жонсон 1 июндан бошлаб кичик ёшдаги (тўрт ёшдан 11 ёшгача) ўқувчилар учун мактаблар очилиши мумкинлигини эълон қилди. Бироқ, бу муддат энг эрта муддат ҳисобланади. Мактаблар очилиши ўқитувчиларнинг фикри ва таълим муассасалари раҳбариятига боғлиқ бўлади. 

Баъзи дўконлар июн ойининг бошларида ҳам очилиши мумкин, аммо умуман дўконлар ҳеч бўлмаганда июлгача ёпиқ қолади. Ушбу соҳада магазинларнинг очилиши улар мижозлар томонидан масофани сақлашни қандай ташкил қилишларига боғлиқ бўлади, деди бош вазир.

Борис Жонсоннинг сўзларига кўра, Британия тез орада мамлакатга ҳаво орқали келганларнинг барчаси учун мажбурий карантин жорий қилиши мумкин. Бош вазир карантин қанча вақт давом этишига аниқлик киритмади. Аэропортлар ва туризм индустрияси бундай чоралар сайёҳлар оқимига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигига ишонган ҳолда ўз ташвишларини билдирди, деб ёзади The Guardian. 

Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, мамлакатда 220 449 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган, 31 930 киши пандемиянинг бошланишидан вафот этган. Вирусга чалинганлар сони бўйича мамлакат дунёда учинчи, ўлим кўрсаткичи эса иккинчи ўринда туради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан