Британияда коронавирус билан касалланганлар сони 300 мингдан ошди

Британияда коронавирус билан касалланганлар сони 300 мингдан ошди

Буюк Британияда COVID-19 аниқланган ҳолатлар сони 300 мингдан ошди ва бир кун ичида 685 тага кўпайди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб РИА Новости хабар бермоқда. 

Жами аниқланган ҳолатлар сони 300 111 ни ташкил этди.

Бир кун аввал коронавирус билан касалланиш сони 747 тага кўпайган.

Британия ҳукумати 17 июль куни коронавирусдан вафот этганлар сони тўғрисида кунлик статистикани эълон қилишни тўхтатди, ҳукумат бу рақамларни ошириб юбориш хавфи туфайли маълумотларни ҳисоблаш усулларини қайта кўриб чиқиш бўйича кўрсатма берганидан кейин содир бўлди. 16 июль ҳолатига кўра, мамлакатда COVID-19'дан 45 мингдан ортиқ ўлим қайд этилган.