Бу йил ижодий имтиҳонлар қолдирилиши мумкин

Бу йил ижодий имтиҳонлар қолдирилиши мумкин

Ижодий имтиҳонлар қолдирилиши мумкин, лекин ҳали сўнгги хулоса берилганича йўқ. Бу ҳақида Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети проректори Алишер Матёқубов ЎзАга берган интервьюсида маълум қилди.

— Ҳозирча ўзгариш йўқ, лекин, бугунги жараённи инобатга олган ҳолда бу масала ҳам кўриб чиқилди ва шундай хулоса ҳам қилинди. Бироқ ҳали расман эълон қилингани йўқ. Бундан қўрқмаслик керак. Ўтган йили бизда учта блокдан имтиҳон топширилган эди. Яъни, она-тили адабиёт, иккинчи блок ижодий ва чет тили эди. Агар ижодий имтиҳон бўлмаса она-тили ва чет тилидан имтиҳон топширилади. Ҳозир пандемия шароитида ижодий имтиҳоннинг ташкилий жиҳати муаммо туғдиряпти. Менимча, бу йил ижодий имтиҳонлар қолдирилади, – деди Алишер Матёқубов.