Бугун Ўзбекистон бўйлаб 100 га яқин бемор коронавирусдан тузалди

Бугун Ўзбекистон бўйлаб 100 га яқин бемор коронавирусдан тузалди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, бугун Самарқанд вилоятида 17 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Тузалганларнинг барчаси Самарқанд вилоятидан (5 нафардан Самарқанд шаҳри ва Тойлоқ туманидан, 2 нафардан Оқдарё ва Пайариқ туманидан, Пастдарғом, Нарпай ва Самарқанд туманларидан 1 нафардан) бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. Уларнинг 10 нафари эркак, 7 нафари аёл, ёши каттаси 52 ёшда бўлса, ёши кичиги эса 2019 йил туғилган чақалоқ.

Шунингдек, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида 5 нафар, Тошкент шаҳар 3-сонли туғруқ комплексида 4 нафар ҳамда Самарқанд вилоятида яна 1 нафар, жами 10 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида тузалганларнинг 4 нафари эркак, 1 нафари аёл. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Фарғона, Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан 1 нафардан. Уларнинг 2 нафари Россиядан, 1 нафари Туркиядан келган ва карантинга олинган, касаллик аниқлангач, мазкур клиникага ётқизилган. Қолган 2 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган. Уларнинг энг ёши каттаси 54 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 20 ёшда.

3-сонли туғруқ мажмуасида соғайган аёлларнинг 2 нафари пойтахтимиздан, 2 нафари эса Тошкент вилоятидан бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган. Уларнинг энг ёши каттаси 37 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 24 ёшда.

Шунингдек, Самарқанд вилоятида тузалган яна 1 нафар 55 ёшли аёл Тойлоқ туманидан бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган.

Шундай қилиб, бугун 92 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1748 нафарни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 2324 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 566 нафар бемор даволанмоқда.