Бугунги кунда Ўзбекистонда қанча Хитой фуқароси борлиги маълум қилинди

Бугунги кунда Ўзбекистонда қанча Хитой фуқароси борлиги маълум қилинди

Фото: ЎзА

Ички ишлар вазирлиги томонидан жорий йилнинг январь ойидан 14 февралгача бўлган муддатда Хитой Халқ Республикасидан Ўзбекистонга келган 4 305 нафар фуқаролар рўйхати олинган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг коронавирусга қарши марказий штаби маълумотида айтилган.

Хитойдан келганларнинг 3 058 нафарида 14 кунлик тиббий кузатув даври якунланган бўлиб, бугунги кунда 634 нафар фуқаролар саломатлиги устидан тиббий назорат давом эттирилмоқда, дейилади хабарда.

Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида жами 495 та Хитой Халқ Республикаси билан қўшма корхоналар мавжуд бўлиб, бугунги кунда ушбу қўшма корхоналарда 2 845 нафар хитойлик фуқаролар фаолият олиб бормоқда.

Хитой Халқ Республикасида янги йил байрамини ўтказиб бугунги кунда республикамиз ҳудудига қайтиб келаётган Хитойлик фуқароларни (ўрта ҳисобда кунига 30-40 нафар) борадиган манзилига аниқлик киритилиб, корхоналар ва меҳмонхоналарда келган кунидан бошлаб 14 кун мобайнида тиббий кузатув остига олинмоқда.

МАВЗУГА ДОИР: Коронавирус банандан юқиши тўғрисидаги миш-мишлар қайси давлатдан тарқалгани маълум бўлди

Жорий йилнинг 1-14 февраль кунлари давомида 451 нафар Хитой Халқ Республикаси фуқаролари республика ҳудудига кириб келган ва улар ўртасида касаллик аниқланмаган (тиббий кузатув олиб борилмоқда).