Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бухоро 2020 йилда Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилинди
2.01.2020 18:30,  
1250

Бухоро 2020 йил 1 январдан Ислом маданияти пойтахти унвонини қабул қилиб олди.

Ислом таълим, фан ва маданият ташкилоти (ISESCO) ҳар йили мусулмон мамлакатларидаги 3 та шаҳарни Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилади. Уларнинг бири араб давлатлари, бошқаси Осиё ва учинчиси Африка мусулмон мамлакатларидаги шаҳарлардир.

Ташкилот маданият вазирлари 2019 йил 18 декабрда Тунисда бўлиб ўтган 11-Ислом конференциясида 2020 йилда Бухоро, Қоҳира (Миср) ва Бамако (Мали) шаҳарлари Ислом маданияти пойтахтлари сифатида тасдиқлашган эди.

Ўтган йили Осиёда Ислом маданияти пойтахти Бруней Доруссалом бўлган эди.

2007 йили Ўзбекистон пойтахти — Тошкент ҳам Ислом маданияти пойтахти бўлган.

Шунингдек, Турксой ташкилоти томонидан Ўзбекистоннинг Хива шаҳри 2020 йилда Турк дунёсининг маданий пойтахти этиб эълон қилинган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан