Бухорода даҳшатли аварияга учраган автомобиль макети йўл ёқасига ўрнатилди

Бухорода даҳшатли аварияга учраган автомобиль макети йўл ёқасига ўрнатилди

Фото: ИИВ ахборот хизмати

«Узоқ масофага қатновчи ҳайдовчиларнинг ҳушёрлигини ошириш ҳамда содир бўлиши мумкин бўлган турли нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ноодатий услубда ёндашган ҳолда ҳайдовчиларни сергаклантирувчи усуллардан фойдаланилмоқда» - дейилади ИИВ ахборот хизмати хабарида.

Хусусан, Бухоро вилояти Ромитан тумани Газли шаҳарчаси орқали чўл ҳудудидан ўтувчи А-380 – «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу» халқаро аҳамиятга эга йўлнинг 324-км.да автоҳалокатга учраган транспорт воситасининг макети йўл ёқасига ўрнатилди.