Буюк Британия элчиси Ортиқхўжаев иши бўйича муносабат билдирди

Буюк Британия элчиси Ортиқхўжаев иши бўйича муносабат билдирди

Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Тимоти Торлот Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг мухбирларга қилган таҳдиди бўйича ўз хавотирларини билдирди.

Sad I haven’t yet met the mayor of Tashkent. I’m concerned about his recent comments. The safety of journalists is a fundamental principle of #mediafreedom. The UK will always support the protection of journalists & a free media. Looking forward to discussing this when we meet.

— Tim Torlot 🇬🇧 🇺🇿 (@TimTorlotFCO) 18 ноября 2019 г.

"Афсуски, мен ҳали Тошкент шаҳар ҳокими билан учрашмаганман. Мен унинг охирги изоҳларидан хавотирдаман. Журналистларнинг хавфсизлиги – Оммавий ахборот воситалари эркинлигининг асосий принципларидан биридир. Бирлашган Қироллик доимо эркин ОАВ ва журналистларни ҳимоя қилишни қўллаб-қувватлайди. Биз (ҳоким билан) кўришганимизда бу масалани муҳокама қилишни кутиб қоламан,"- дейди элчи жаноблари