Тошкентнинг Чилонзор туманида, «Мирзо Улуғбек» метро бекати яқинидаги бинода йирик ёнғин юз берди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда фото ва видеохабарлар қолдирилган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ёнғин Тошкент вилояти прокуратураси биносида юз берган. Ёнаётган бино ичида одамлар бўлгани айтилмоқда.
Воқеа жойига ўт ўчирувчилар етиб келишган ва бино ичидаги одамларни олиб чиқа бошлашган.