11 июндан бошлаб, Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри «юқори хавфли ҳудуд» сифатида тоифаланди. Бу ҳақда Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, шаҳарда барча блок-постлардаги назорат кучайтирилган ҳолда иш олиб бормоқда. Автотранспорт воситалари қатнови эрталаб 7:00 дан 10:00 га қадар ҳамда 17:00 дан 20:00 га қадар амалга оширилади.