Давлат органларининг барча хабарномалари фақат почта орқали етказиб берилади

Давлат органларининг барча хабарномалари фақат почта орқали етказиб берилади

Аввал хабар қилганимиздек, “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-4699-сон, 28.04.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 августга қадар давлат органлари ва ташкилотлари томонидан йўлланадиган хат-хабарлар, хабарномалар, чақирув қоғозлари ва бошқа юридик ҳужжатларни фақат почта алоқа объектлари тармоғи орқали етказиб бериш тартиби белгиланади.

Шунингдек, ушбу хат ва ҳужжатларни жисмоний ва юридик шахсларга етказиб бериш ва етказилганлигини тасдиқлаш, маълумотларни сақлаш ва ҳисобга олишнинг ягона миллий тизими жорий этилади.