Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги" почта маркалари муомалага киритилди
6.09.2016 16:24,  
5

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллигини нишонлаш тадбири доирасида махсус почта маркалари туркуми "Ўзбекистон почтаси" АЖ томонидан тайёрланиб, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан муомалага киритилди.

Ушбу почта маркаларида мустақиллик даврида қурилган замонавий архитектура бино ва иншоотлари, саноат ва машинасозлик ривожи ҳамда иқтисод, соғлиқни сақлаш, спорт, таълим секторлари тасвирланган, деб хабар беради "Ўзбекистон почтаси" АЖ.

Туркум 8та почта маркасидан иборат (марказида купони билан), кичик варақ кўринишида тайёрланган. Адади 8000 нусха.

Почта маркаларига қуйидагича идентификация рақамлари берилган ва номиналлар ўрнатилган:

1162. «Бунёдкор» стадиони (Тошкент ш.) -€“ 1200 сўм. 
1163. «Минор» масжиди (Тошкент ш.) - 1200 сўм. 
1164. Устюрт газ ва кимё комплекси -€“ 1500 сўм. 
1165. Chevrolet автомобили (Cobalt) -€“ 1500 сўм. 
1166. «Афросиёб» электропоезди -€“ 2100 сўм. 
1167. ТАТУ магистратура битирувчилари -€“ 2100 сўм. 
1168. Ватан ҳимоячилари -€“ 2500 сўм. 
1169. Бахтли она ва бола -€“ 2500 сўм.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан