Деҳқонободдаги 1700 дан ортиқ эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан пул тарқатилади

Деҳқонободдаги 1700 дан ортиқ  эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан пул тарқатилади

Деҳқонобод тумани

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги 1750 та эҳтиёжманд оилаларнинг ҳар бирига 1 миллион сўмдан моддий ёрдам пули тарқатилади. Бу ҳақда Деҳқонобод туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, туманда 1750 та оила эҳтиёжманд оилалар рўйхатга олинган. Мазкур оилаларга умумий 1 миллиард 750 миллион сўм берилади.