Diamond Princess кемасининг икки йўловчиси коронавирусдан вафот этди

Diamond Princess кемасининг икки йўловчиси коронавирусдан вафот этди

РИА НОВОСТИ

Коронавирус ташхиси билан Diamond Princess круиз кемасининг икки йўловчиси вафот этди, деб хабар беради NHK ҳукумат манбаларига таяниб. Вафот этганлар тахминан 80 ёш атрофидаги эркак ва аёлдир.

Бундан бир кун олдин, Япониянинг қирғоқларида турган Diamond Princess кемасининг икки ҳафталик карантини тугаган эди. 19 февраль куни тахминан 500 кишидан иборат биринчи гуруҳ сайёҳлар қирғоққа чиқишди.

Круиз кемасида 50 давлатдан 3 600 га яқин киши бўлган. Кема 20 январь куни Япониянинг Йокогама шаҳридан чиқиб, 3 февраль куни қайтиб келди. 25 январь куни Гонконгда кемани тарк этган йўловчилардан бири ушбу коронавирусни юқтирганлиги аниқланганидан сўнг, кемани карантинга қўйишга қарор қилишган эди.