Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дунёда коронавирусдан вафот этганлар сони 100 мингдан ошиб кетди
11.04.2020 10:59,  
249

Жон Хопкинс халқаро университети берган маълумотларга кўра, бутун дунёда коронавирусга чалинганлар сони 2020 йил 11 апрел эрталабки ҳолатга 1 696 139 нафарни ташкил қилмоқда.

Беморларнинг 102 669 нафари вафот этди, 376 200 киши даволаниб чиқишга муваффақ бўлди.

Коронавирус энг кўп учраётган давлатлар учлигини АҚШ (500 минг ортиқ киши касал, вафот этганлар 17 мингга яқин), Испания (158 мингдан ортиқ беморлар, вафот этганлар 16 мингдан ортиқ) ва Италия (148 мингга яқин беморлар, вафот этганлар 19 мингга яқинлашди) бошқариб турибди.

Шунингдек, инфекцияни юқтириб олганлар сони бўйича кейинги ўринларни мос равишда Франция, Германия, Хитой, Буюк Британия, Эрон, Туркия, Бельгия давлатлари эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, 11 апрел 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олганлар сони 694 нафарга етди.

Юртимизда беморларнинг 42 нафари бутунлай даволаниб чиқди, 3 киши эса вафот этган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан