Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ДХХ Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги жанжал бўйича баёнот берди (видео)
7.01.2020 17:01,  
1360

Аввалроқ, Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасидаги номи айтилмаётган ҳудудда қирғиз чўпонлари ва ўзбек чегарачилари орасида зиддият келиб чиққани ҳақида хабар берган эдик.

Наманган вилоятининг Поп йўналишида содир бўлган воқеа юзасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари баёнот билан чиқди.

ДХХ Чегара қўшинлари матбуот хизматининг хабар қилишича, жорий йил 6 январь куни, соат 13:30ларда Наманган вилояти Поп туманининг Оқ-Курча ҳудудида ўзбек чегарачилари давлат чегарасини бузган шахсларни пайқашган. Улар Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидан 1,5 км масофа ичкарига кириб келиб, 500 тага яқин майда шохли қорамолни ўтлатиб юришган.

Ўзбекистон Республикаси чегарачиларининг чегара бузилган жойга етиб келгунига қадар, қирғиз чўпонлар поданинг катта қисмини Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Ола-Буқа тумани Араб аҳоли пунктига олиб ўтишга улгурган. Поданинг қолган қисми кўрсатилган ҳудудда қолган.

Йўналиш ва эришилган икки томонлама келишувларга мувофиқ, Ўзбекистон чегарачилари қорамол ҳамда қўшни давлат фуқароларини Қирғизистон Республикаси ҳудудига чиқариб юборишди.

Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси чегара идоралари вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди, чегара ҳудуди аҳолиси билан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда, дейилади маълумотда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан