Энергетика вазирлиги Ўзбекистонда биринчи шамол электр станциясини қуриш бўйича тендер эълон қилди.
Вазирлик матбуот хизматининг хабар беришича, станция Қорақалпоғистон Республикасининг Қараўзак туманида барпо этилади.
Қуввати 100 МВт бўлган шамол электр станцияси Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг кўмаги билан амалга оширилаётган 1 ГВт ШЭСлар қуриш бўйича лойиҳанинг бир қисми.
Манфаатдор инвесторлар жорий йилнинг 13 майлига қадар буюртма топширишлари мумкин.