Энг йирик нашрлар Apple комиссиясига қарши курашга қўшилди

Энг йирик нашрлар Apple комиссиясига қарши курашга қўшилди

Apple'нинг иловалар дўкони - App Store'даги 30% лик комиссияга қарши курашга юқори даражадаги нашриётлар ҳам қўшилди. 

Ўзи нима бўлди

Бир қатор йирик нашриётлар (NYT, News Corp., Bloomberg) Apple раҳбари Тим Кукга йўллаган очиқ хатида App Store'даги комиссияни Amazon'ники билан бир хил даражага тушириш шартларини аниқ кўрсатишни талаб қилди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар бермоқда. 

"Биз ўз аъзоларимиз - юқори сифатли рақамли контент яратадиган компаниялар Apple App Store'да Amazon ўзининг Amazon Prime Video иловаси учун олганидек преференция олишлари учун қандай шартларни бажаришлари кераклигини тушунишни истардик", деб ёзади Digital Content Next раҳбари Жейсон Квинт. Компанияларнинг 223 миллион уникал обуначилари бўлиб, улар 100 фоиз америкаликларни қамраб олади, дея таъкидлади Квинт.

Компаниялар 29 июл куни АҚШ Конгрессида ўтказилган бир неча соатлик тинглов давомида Кукнинг оғзидан чиққан иборага диққат қаратди. Ўшанда Конгрессмен томонидан Amazon Prime учун камайтирилган комиссия бошқа ишлаб чиқувчилар учун мавжудми ёки йўқми деган саволга, Кук "ҳамма талабларга жавоб берадиганлар учун мавжуд" деб жавоб берган эди. 

App Store билан кураш ҳақида нималар маълум 

Сўнгги бир неча ойда Apple'га контент яратувчилар томонидан App Store'даги иловалар билан тузилган битимлар бўйича компаниянинг 30 фоизли комиссион ҳақини камайтиришга қаратилган босими кучайди. Нега бу даражадаги комиссия - бу соҳани тормоз қиляпти, деди Telegram асосчиси Павел Дуров. Дунёдаги энг машҳур онлайн ўйинлардан бити Fortnite ўйинини яратган ва комиссияларни четлаб ўтишга урингани учун App Store'дан чиқарилиб юборилган Epic Games компанияси Apple'га қарши кураш олиб бормоқда.

Дуров "барча iPhone эгалари"ни ташвишлантирадиган еттита сабабни айтди

Apple позицияси Amazon асосчиси Жефф Безос билан келишиб олингани маълум бўлгандан сезиларли даражада заифлашди: Айфони бор Amazon Prime Video абонентлари учун 15% комиссия ва бошқа каналлар орқали тарқатиш учун нол фоиз комиссия. Стандарт ҳолатдаги (ҳозирда бошқалар учун) шартлар биринчи йил давомида 30% ва ундан кейин 15%.

Бу нима учун бу муҳим

Ушбу ҳафтада Apple $2 трлнлик довондан ўтган Америкадаги биринчи ва дунёдаги иккинчи компания бўлди. Унинг капиталлашуви март ойидаги кўрсаткичдан икки баравар кўпайди. Агар Кук бошқарувидаги компания гаджетлар ишлаб чиқарувчилигидан экотизимга айланмаганда, бу даражадаги бозор қиймати яратиб бўлмас эди: хизматлар, шу жумладан App Store, Apple даромадининг чорак қисмини ташкил қилади.

Сўнгги беш йил ичида Apple компаниясининг даромадларидаги iPhone сотиш улуши 63,2 фоиздан (2015 йилнинг учинчи молиявий чорагидаги) 44,2 фоизга (компания 30 июл куни хабар берган 2020 йилнинг учинчи чорагида) тушди. Агар Apple худди шу тарзда жисмоний қурилмаларнинг сотилишига боғлиқлигини давом эттирса, COVID-19 пандемияси ва АҚШ-Хитой савдо уруши унга кўпроқ зарар келтиради.

Агар нашриётлар ўзлари учун қисқартирилган комиссияга эга чиқа олса, бошқа компанияларнинг ҳам худди шундай йўл тутишига тўсқинлик қиладиган нарса йўқ. Буларнинг барчаси Apple компаниясининг даромадларини сезиларли даражада камайтириши мумкин ва агар мумкин бўлган антимонопол текшируви компанияни App Store орқали эмас, балки иловаларни ўрнатилишини таъминлашга мажбур қилса, моделнинг тўлиқ қулаши мумкин.

Таниқли сармоядор Уоррен Баффет Apple компаниясининг 125 миллиард долларлик акцияларига эгалик қилади - ушбу акциялар Berkshire Hathaway акциялар портфелининг 40 фоизини ташкил қилади.