Эрдоғаннинг ҳақоратли карикатураларига Анқара ғазаб билан муносабат билдирди

Эрдоғаннинг ҳақоратли карикатураларига Анқара ғазаб билан муносабат билдирди

Фото: Reuters

Анқара Бош прокуратураси Франциянинг "Charlie Hebdo" сатирик нашрига қарши жиноий иш қўзғатди, у Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг карикатурасини нашр этган эди, деб хабар беради Euronews.

Прокуратура президентни ҳақорат қилиш ҳақида учта моддага ишора қилади. Бундан сал олдинроқ, Туркия президенти маъмуриятининг алоқа бўлими мамлакат "шубҳасиз, ахлоқсиз деб ҳисоблаган карикатуранинг чоп этилиши муносабати билан керакли ҳуқуқий ва дипломатик чораларни кўришини" айтган эди. 

Аввалроқ, икки мамлакат муносабатлари инқирози фонида 

Charlie Hebdo ўз муқовасида Эрдоғаннинг карикатурасини чоп этган эди. Карикатурада турк раҳбари ярим яланғоч шаклда тасвирланган. Бир қўлида у ичимлик ичади, иккинчиси билан узун кўйлакда ёнида турган хизматчининг этагини кўтаради. "Ердоған шахсий ҳаётда жуда ўйноқи", - дейилган карикатура изоҳида.

"Менга улар одам сифатида жирканч тарзда ҳужум қилишганидан эмас, балки ушбу нашрнинг азизим Пайғамбаримиз (с.а.в.) га жасоратли ҳужум қилганидан хафа бўлдим ва ғазабландим", - деди Туркия раҳбарининг ўзи.

"Франция президенти Макроннинг мусулмонларга қарши дастури ўз самарасини бермоқда! Charlie Hebdo ҳозирда гўёки бизнинг президентимизнинг ҳақоратли деб номланган расмларини нашр этди. Биз ушбу нашрнинг маданий ирқчилик ва нафратни тарқатишга қаратилган жирканч уринишини қоралаймиз", - деб ёзган Туркия президенти маъмурияти алоқа бўлими раҳбари Фаҳриддин Олтин Твиттерда.