Эрон ҳукумати АҚШнинг янги санкциялари тузилган ядровий битимга хилофлигини айтиб ўтиб, Теҳрон унга мутаносиб тарзда жавоб беришини билдирди. Бу ҳақда “Рейтер” агентлиги ёзмоқда.
Ташқи ишлар вазири ўринбосари Аббос Ароқчи “Бизнинг фикримизча, ядровий битим бузилди ва биз ушбу вазиятга мувофиқ ва мутаносиб муносабатимизни кўрсатамиз”, деган. Ўринбосарнинг сўзларини Эроннинг ISNA агентлиги келтирди.
Чоршанба куни АҚШ президенти Доналд Трамп Россия, Эрон ва КХДРга қарши қаратилган қатор янги санкцияларга имзо чекди.