Эроннинг ракета ҳужумида контузия олган АҚШ ҳарбийлари сони 119 нафарга етди

Эроннинг ракета ҳужумида контузия олган АҚШ ҳарбийлари сони 119 нафарга етди

DW.com

АҚШнинг Ироқдаги базасига Эроннинг ракета зарбаси натижасида камида 109 AҚШ ҳарбий хизматчиси контузия бўлди. Бу ҳақда Пентагон матбуот хизматига таяниб, РИA Новости хабар бермоқда.

Бугунги кунга келиб, AҚШнинг 109 ҳарбий хизматчисига бош "миянинг енгил чайқалиш" ташхиси қўйилган, дейилади хабарда. Таъкидланишича, бу олдинги ҳисоботга қараганда 45 кишига кўпдир.

Матбуот хизматининг хабар беришича, 76 ҳарбий хизматчи ўз вазифаларига қайтишган. Ракета зарбасидан кейин синчковлик билан текшириш учун 27 киши Германияга юборилган, улардан 21 нафари кейинчалик AҚШга юборилган.

Шифокорлар яна беш нафар жароҳатланганларнинг аҳволини ҳозирда баҳолашмоқда, улардан бири Ироқда хизматни давом эттиришни бошлади.