Европа Иттифоқи ва Буюк Британия Brexit бўйича янги келишувга эришди

Европа Иттифоқи ва Буюк Британия Brexit бўйича янги келишувга эришди

Евроиттифоқ ва Буюк Британия Brexit шартномаси бўйича янги келишувга эришишди, деб хабар қилди Еврокомиссия раиси Жан-Клод Юнкер ўз Твиттерида.

“Истак бўлса, шартнома ҳам бўлади. Янги келишув адолатли бўлиб, унда иккала томон манфаатларини ҳам ҳисобга олинган. Мен саммитдан ушбу шартларни қабул қилишни сўрайман”, - деб ёзган Юнкер келишув ҳақида.

Британия бош вазири Борис Жонсон ҳам ўз навбатида ушбу келишувни қўллаб-қувватлади ва ўз мамалакати парламентидан уни қабул қилишни сўради.

“Биз ажойиб янги келишувга эришдик. Шанба куни парламент Brexitни тасдиқлаши керак, шундан сўнг бошқа муҳим масалалар билан шуғулланамиз. Масалан – ҳаёт қимматлиги, соғлиқни сақлаш тизими, жиноятчилик ва экология”, - деди Жонсон.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил кузда щтказилган референдумда Британия аҳолиси Европа Иттифоқидан чиқиш учун овоз берган эди. Ушбу йилнинг 31 октябрь куни Британия ЕИни тарк этиши керак. Шу вақтга қадар Британия парламенти ЕИдан чиқиш ҳақидаги шартномани тасдиқламаётган эди. Шартномадаги асосий муаммомлардан бири бу – Ирландия чегараси эди.