Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фавқулодда вазиятлар вазирлиги: Ҳафта охирида ҳарорат 0 даражага тушиши кутилмоқда
27.09.2017 14:48,  
3

Жорий ҳафта охирида Ўзбекистонда ҳарорат кескин пасайиши кузатилиши мумкин. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хабарига кўра, 28 сентябрь кунидан мамлакат ҳудудига шимолдан совуқ ҳаво оқими кириб келади.

«28-30 сентябрь ва 1 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига Қозоғистон Республикаси ва Повольже орқали Европанинг Россия қисмида (Москва вилоятида) ҳосил бўлган нам, совуқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда», дейилган хабарда .

28-30 сентябрь кунлари Республика ҳудудида вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, шамол тезлиги 15-20 м/с, (55-75 км/соат) гача кучайиши кутилмоқда. 28-30 сентябрь кунларида ҳаво ҳарорати кундузи 15-20 даража илиқ, 30 сентябрь ва 1 октябрь кунлари кечаси 3-8 даража илиқ, вақти-вақти билан 0 даражагача совуши кутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан