Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Финландия бош вазири иш ҳафтасини 24 соатга қисқартиришни таклиф қилди
7.01.2020 19:39,  
398

Финландиянинг янги сайланган бош вазири, 34 ёшли Санна Марин мамлакатда 4 кунлик иш ҳафтаси ва 6 соатлик иш кунини жорий қилишни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Independent газетаси хабар қилмоқда.

Ҳозирча бу ҳукуматнинг расмий сиёсати эмас, фақат бош вазирнинг шахсий таклифидир. Унинг сўзларига кўра, ойликлар пасайтирилмайди, аммо одамлар оила аъзолари ва дўстлари билан кўпроқ вақтларини бирга ўтказишади. Кўпинча улар ўзлари ёқтирган ишлари билан шуғулланишади. Бу эса, ўз навбатида, меҳнат унумдорлигини оширади. Шунда иш берувчилар ҳам зарар кўрмайдилар.

"Одамлар ўз оилалари билан кўпроқ вақт ўтказишга лойиқ", дейди Санна Марин.

МАВЗУГА ДОИР: Microsoft Япониядаги ходимлари учун тўрт кунлик иш ҳафтасини синаб кўрди: иш ҳажми ортган

Марин транспорт вазири лавозимида ишлаган вақтида ҳам қисқартирилган иш ҳафтаси ҳақида гапирган.

"Тўрт кунлик иш ҳафтаси ва олти соатлик иш куни. Нега бу кейинги қадам бўлолмайди? 8 соатлик иш куни мутлақ ҳақиқат, деб ким айтди? Мен одамлар оила, яқинлари билан кўпроқ вақт ўтказишга, севимли машғулотларига ва ҳаётнинг бошқа муҳим соҳаларига, масалан маданиятга кўпроқ вақт ажратишга лойиқ эканига ишонаман. Эҳтимол, бу бизнинг иш ҳаётимизда янги босқич бўлиши мумкиндир", деган эди Марин транспорт ва коммуникациялар вазири сифатида.

Ҳозирда Финландияда ҳафтасига минимал ва максимал иш вақти 32 ва 40 соатни ташкил этади.

МАВЗУГА ДОИР: Сунъий идрокни ўргатадиган бепул курсга бутун дунёдан кириш мумкин

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан