Финландияда аэропорт йўловчилари итлар ёрдамида коронавирусга тест қилинмоқда

Финландияда аэропорт йўловчилари итлар ёрдамида коронавирусга тест қилинмоқда

Фото: Lehtikuva / Reuters / Scanpix / LETA

23 сентябр куни Хелсинки аэропортида йўловчиларнинг ҳидига қараб унда коронавирус инфекцияси бор ёки йўқлигини аниқлайдиган итларнинг махсус гуруҳи иш бошлади. Бу ҳақда Helsingin Sanomat нашрига таяниб Медуза хабар бермоқда. 

Йил охиригача давом этадиган пилот лойиҳада 16 та ит иштирок этади. Коронавирус текширувидан ўтадиган йўловчилар бўйинларига рўмолча боғлашлари керак, шундан сўнг ушбу намуна итга ҳидлатилади. Агар ит юқумли касалликни сезса, йўловчи аэропортдаги тиббиёт хонасида лаборатория текширувидан ўтишга таклиф қилинади.

Ҳозирча жараён ихтиёрий равишда амалга оширилади, аммо тез орада итлар томонидан коронавирусда гумон қилинган барча йўловчилар лаборатория текширувидан ўтишлари керак.

Финляндия ҳукумати, лойиҳа муваффақиятли амалга оширилса, киришга қўйилган чекловларни тез орада - барча халқаро аэропортлар ва чегара пунктлари ўқитилган итларни қабул қилгандан кейин бекор қилиши мумкин. Расмийлар бунинг учун 700 га яқин жонивор кераклигини тахмин қилмоқда. Яна 300 та итнинг мавжудлиги мамлакатга оммавий тадбирлар: ярмаркалар, концертлар, спорт мусобақаларини қайта ўтказа бошлашга имкон беради.

Хелсинки аэропорти коронавирус билан касалланганларни аниқлаш учун итлардан фойдаланадиган дунёдаги биринчи аэропорт эмас. Август ўрталарида Дубай аэропортида махсус бўлим пайдо бўлди. Дастлабки машғулотлар пайтида, хабар қилинишича, итлар 92% ҳолларда коронавирус ҳолатларини тўғри аниқладилар.

Сентябрнинг бошида Baza нашри Роспотребнадзордаги манбасига таяниб Россияда «Аэрофлот» итларни ўқитаётгани ҳақида хабар тарқатган эди. Нашр хабарига кўра, компаниянинг кинология хизмати бир неча ойларда бери шалайка наслидаги итлар билан тадқиқотлар олиб бормоқда.

 

БААда коронавирус инфекциясини аниқлаш учун итлардан фойдаланилмоқда