Forbes 2020 йилнинг энг қиммат брендларини маълум қилди

Forbes  2020 йилнинг энг қиммат брендларини маълум қилди

Фото: Wu Hong / EPA

Forbes журнали дунёнинг энг қиммат 100 та брендлари рўйхатини янгилади.

100 та бренднинг умумий баҳоси $2,33 трлн.дан $2,54 трлн.га кўтарилди. Ушбу брендларнинг ярми АҚШда жойлашган. Ундан ташқари япон (6 та бренд), немис (10), француз (9) ва швейцар (5) брендлари жой олган.

Брендларнинг аксарияти IT соҳасида (20 та), молиявий хизматлар (14), автосаноат (11) соҳаларида хизмат кўрсатмоқда.

Дунёдаги 10 та энг қиммат бренд:

  1. Apple — $241,2 млрд (+17%);
  2. Google — $207,5 млрд (+24%);
  3. Microsoft — $162,9 млрд (+30%);
  4. Amazon — $135,4 млрд (+40%);
  5. Facebook — $70,3 млрд (-21%);
  6. Coca-Cola — $64,4 млрд (+9%);
  7. Disney — $61,3 млрд (+18%);
  8. Samsung — $50,4 млрд (-5%);
  9. Louis Vuitton — $47,2 млрд (+20%);
  10. McDonald's — $46,1 млрд (+5%).

Энг тез ўсаётган брендлар. Бир қанча брендларнинг рейтингдаги позициялари якунланган молиявий йилдаги аҳволига қараб кўтарилади ёки тушади. Бу йилги рейтингда Visa (25 ўриндан 18 га), Adidas (61 дан 51 га), Netflix (38 дан 26 га) брендлари ўрни кўтарилди.

Рейтингга "янги келганлар". Бу йилги топ-100 ликка бир қатор янги брендлар қўшилди. Nintendo, Hennessy, Burger King ва AXA шулар жумласидандир. Hewlett Packard (HP) Enterprise ва Kellogg's эса аксинча рўйхатдан чиқиб кетди.

Коронавирусдан кейинги брендлар. Келаси йилги топ-100 рейтинг аввалгиларидан кескин фарқ қилиши мумкин. Чунки коронавирус ва иқтисодий инқироз дунёдаги энг катта ва энг кичик компанияларга таъсир кўрсатишда давом этмоқда. 2019 йилда ўсишни қайд этган компаниялар Amazon, Netflix, PayPal онлайн-савдо, стриминг ва тўлов тизимларига бўлган талабнинг ортиши натижасида пандемиядан кейин янада қимматроқ бўлиши мумкин.

“Одамлар анчадан бери брендлар тарихга айланиб бораётгани ва энди интернет асрида аҳамиятини йўқотиб бораётгани ҳақида айтиб келмоқдалар. Айтгандай, сиз энди брендга ишонишингиз шарт эмас, шунчаки унга берилган шарҳларни ўқинг, - деди Кэлкинс, Келлогг номидаги Жануби-шарқий университет Менежмент мактаби маркетинг ўқитувчиси, - бироқ, биз брендлар ғоят муҳим ва кучли бўлиб қолаётганига гувоҳ бўляпмиз. Энди улар турли хил усуллар билан қиймат яратмоқдалар, аммо ушбу компанияларни кўрсангиз, шубҳасиз, брендлар улар учун муҳимдир".