Фотогалерея: Ўзбекистон, Покистон, Туркия ҳарбийлари машғулотларга тайёр

Фотогалерея: Ўзбекистон, Покистон, Туркия ҳарбийлари машғулотларга тайёр

Жиззах вилоятида жойлашган “Фориш” тоғ дала полигонида “Ҳамдўстлик қалқони-2019” ҳамкорликдаги махсус-тактик ўқув машғулотларининг тайёргарлик машқлари бўлиб ўтмоқда.

“Ўзбекистон, Туркия ва Покистон махсус операция кучлари билан ҳамкорликда ўтказилаётган машғулотлар режасига мувофиқ, бугун, 23 апрель куни полигон ҳудудида ўзаро таржиба алмашиш жараёнлари бошланди. Уччала давлат ҳарбий хизматчилари машғулотларнинг асосий қисми бўлиб ўтадиган ҳудудни ўрганиб чиқишди”, - деб хабар қилмоқда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Фориш” полигонида “Ҳамдўстлик қалқони—2019” ҳамкорликдаги махсус-тактик ўқув машғулотлари 27 апрелга қадар давом этади.

“Ҳамдўстлик қалқони-2019” ўтказилаётган ҳамкорликдаги ўқув машқларида ҳарбий хизматчилар жаҳонда ва минтақада кескин ўзгариб бораётган ҳарбий-сиёсий вазият, миллий ва глобал хавфсизлик соҳасида рўй бериши мумкин бўлган хатар ҳамда таҳдидларга қарши курашишнинг энг маъқул усул ва услубларини қўллаш борасида ўзаро тажриба алмашадилар.