Фойдаланилмай қолган темир йўл чипталарининг пули қайтариладими? 

Фойдаланилмай қолган темир йўл чипталарининг пули қайтариладими? 

Маълум қилинишича, айни пайтда ҳукумат томонидан коронавируснинг Ўзбекистонга кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар доирасида йўловчилардан темир йўл чипталарининг қайтарилиши билан боғлиқ қатор мурожаатлар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга келиб тушмоқда.

Бундай ҳолатларда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ амалда фойдаланилмай қолган темир йўл чипталари учун йўловчиларга белгиланган тартибда ва тўлиқ ҳажмда чиптанинг қиймат нархи, фоизлари ушланмаган ҳолда қайтарилишини маълум қилди. Шу жумлада, электрон чипталар учун ҳам пуллар қайтарилади.

“Республика пойтахти ва бошқа вилоятлардаги карантин ҳолатини ҳисобга олган ҳолда, ”Ўзбекистон темир йўллари“ АЖ керакли суммани уйингизгача элтиб бериши ёки йўловчининг пластик картасига ўтказиб беришга тайёр.

МАВЗУГА ДОИР: Uzbekistan Airways сотиб олинган чипталарни қайтариш масаласида баёнот берди

Яна бир имконият мавжуд, республикамиз темир йўл вокзалларидаги барча темир йўл кассаларида чипталарни қайтариб олишингиз мумкин. Шу билан бирга, кекса ва сурункали хасталикларга чалинган шахслар чиптанинг қиймат суммасини қайтариш учун уйдан чиқмасликларини қатъий тавсия этилади", дейилади ташкилот хабарида.

Батафсил маълумот учун телефонлар:

+ 998712999450 (белгиланган ҳисобот бланкларида сотиб олинган чипталар бўйича)

+998999819383 (сотиб олинган электрон чипталар масаласида)

Бундан ташқари, [email protected] электрон почта орқали ҳам мурожаат этишингиз мумкин.

Шунингдек, йўловчиларга нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатлар билан боғлиқ ҳар қандай ҳолат юзага келган ҳолларда, “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖнинг +998712999450 ишонч телефони ёки телеграм орқали хабар бериш мумкинлиги ҳам таъкидланди.