Француз учувчиси Винс Реффет Дубай осмонида антиқа томоша кўрсатди (видео)

Француз учувчиси Винс Реффет Дубай осмонида антиқа томоша кўрсатди (видео)

jetman.com

Француз учувчиси Винc Реффет Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри бўйлаб осмонда ғаройиб бир томошани намойиш қилди. 

Винc Реффет махсус реактив мосламаси ёрдамида, яъни ноёб костюм ва Jet Wing қанотидан фойдаланган ҳолда 1800 метр баландликка кўтарилиб, соатига 240 км тезликка эришди ва осмонўпар бинолар устидан учиб ўтди.

Бундан ташқари учувчи бир неча дақиқа давомида автопилотда парвоз қилди.

Экстремал намойиш муваффақиятли якунланди. Ерда гуруҳ иштирокчилари уни олқишлар билан кутиб олди.