Фуқаролардан 82 000 долларни алдаб олиб қўйган фирибгарлар ушланди

Фуқаролардан 82 000 долларни алдаб олиб қўйган фирибгарлар ушланди

24.kg

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ю.А. ва бошқалар ўзаро олдиндан тил бириктириб, 2 нафар фуқарони алдагани маълум бўлди.

Улар “B.B.” МЧЖга тегишли акцияларни олиб бериш эвазига 50 000 АҚШ доллари, Яшнобод туманидан уй-жой сотиб олиб бериш учун 27 000 АҚШ доллари ва 6,5 миллион сўм талаб қилишган. Шунингдек, “Lacetti” автомашинаси олиб бериш учун яна 5 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ю.А. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.