Германияда 9 кишини отиб ўлдирган ҳужумчининг ҳаракати ирқчилик мотивларга асосланган

Германияда 9 кишини отиб ўлдирган ҳужумчининг ҳаракати ирқчилик мотивларга асосланган

DW

Германиянинг марказий Гессен федерал штатидаги Ханау шаҳридаги отишма натижасида 9 киши ўлдирилган. Ўлдирилганлар орасида 5 нафар этник турклар бўлган.

Гессен полициясининг маълумотларига кўра, чоршанба куни кечқурун (маҳаллий вақт билан соат тахминан соат 22 ларда) номаълум шахслар Хеумаркт ва Курт Шумахер кўчаларидаги иккита чилимхона кафесида ва шаҳар майдонларидан бирида ўт очишган.

Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, қуролли ҳужумда камида икки киши иштирок этган.

Германия Бош прокуратураси Ханау шаҳридаги отишмани террорчилик ҳаракати деб текширув ишларини олиб бормоқда.

Aнқара Германия ҳукуматидан, этник турклар ҳалок бўлган Ханау шаҳридаги отишма тафсилотларини аниқлаштириш учун максимал куч сарфлашини кутмоқда, деди Туркия президенти матбуот котиби Иброҳим Қалин.

19 февраль куни 43 ёшли олмон Тобиас Р. исмли қотил, иккита чилимхонага қуролли ҳужум қилди. Натижада 9 киши ҳалок бўлди.

Кейинроқ полиция, ҳужумчи Тобиас Р.нинг ва онасининг жасадини ўз квартирасидан топди.

Ҳужумчининг уйидан қуйидаги кўринишда ёзув топилган: "Баъзи халқлар йўқ қилиниши керак, уларга Германия паспортлари берилмаслиги керак".

Тобиас Р. ҳужумдан 4 кун олдин турли хил таҳдидлар билан Ютуб каналга видео жойлаштирган.